Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилмаган об-ҳаво ўзгариши кузатилади

Ўзбекистонда 14–15 ноябрь кунлари об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни кундузи республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ атрофида бўлади. Дам олиш кунлари, яъни 14–15 ноябрь кунлари эса ҳарорат босқичма-босқич кўтарилиб, 10–15 даража илиқни ташкил этади.
Шу билан бирга, мамлакатнинг баъзи ҳудудларида туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. 13 ноябрь куни жанубий ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши эҳтимоли мавжуд.
Республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса 13 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинган. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли тус олиши ҳам мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида 14–15 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ кечаси ва эрталабки соатларда туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 2–4 даража илиқ бўлади. Кундузи эса 13 ноябрь куни 7–9 даража, 14–15 ноябрь кунлари 13–15 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм































Изоҳлар0
…