date

Экологик жиноятларга қарши кураш учун Экополиция иш бошлайди

Экологик жиноятларга қарши кураш учун Экополиция иш бошлайди
Президент фармонига биноан, Ўзбекистонда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси таркибида янги махсус тузилма — Экополиция ташкил этилмоқда. Бу инспекторлик тизими экологик қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва қатъий тартиб ўрнатиш мақсадида кенг ваколатларга эга бўлади.

Янги тузилма — Давлат экологик назорат инспекцияси таркибига прокуратурадан 40 та штат бирлиги ўтказилади. Бу ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида экологик назорат бўйича фаолият юритган бўлинмалар асосида шакллантирилади. Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилишга ихтисослашган прокуратура бўлинмалари ҳам Экополицияга интеграция қилинади.

Экополиция ходимларига куч ишлатиш, электрошок воситалари ва резина ўқли қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Уларнинг махсус кийимига боди-камералар ўрнатилади. Қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгунга қадар, куч ва махсус воситаларни қўллашда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонундаги нормалар амал қилади.

Экополиция раҳбари — Экология қўмитаси раиси бўлиб қолади. Унинг ўринбосари эса Экополиция тезкор штабини бошқаради. Янги тизим экологик ҳудудларга асосланган тарзда, маъмурий чегаралардан қатъи назар, жойлаштирилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Экологик жиноятларга қарши кураш учун Экополиция иш бошлайди