Тошкент ва Бекобод ўртасида янги электропоезд қатнови бошланди

Тошкент ва Бекобод ўртасида янги электропоезд қатнови бошланди

Тошкент ва Бекобод ўртасида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Олти вагондан иборат замонавий таркиб 192 километрлик йўналишда ҳаракатланади.

Маълумотга кўра, поезд бир кунда 1 000 нафаргача йўловчи ташиш имконига эга. Йиллик ҳисобда бу кўрсаткич 300 минг нафаргача етиши мумкин.

Янги электропоездда 586 та ўриндиқ мавжуд. Таркиб соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.

Йўловчилар учун кондиционер, иситиш тизими, юмшоқ ўриндиқлар, Wi-Fi ва USB-разъёмлар ўрнатилган. Ногиронлиги бўлган шахслар учун кўтаргичлар, велосипедлар учун махсус майдончалар ҳам кўзда тутилган.

Хавфсизлик учун видеокузатув тизими ва электрон ахборот таблолари ишлайди. Янги рейс Тошкент ва Бекобод ўртасидаги транспорт алоқасини яхшилаш ҳамда йўловчиларга қулай шароит яратишга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар