date

Янги йил тадбирлари олдидан Тошкентда ҳаракат тартиби ўзгаради: ҳайдовчилар диққатига!

Янги йил тадбирлари олдидан Тошкентда ҳаракат тартиби ўзгаради: ҳайдовчилар диққатига!

Янги йил байрами яқинлашар экан, пойтахтда тадбирларни юқори савияда ўтказиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Чекловлар 2025 йил 15 декабридан 2026 йил 15 январигача давом этади. Ушбу муддат давомида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон атрофи қуйидаги йўналишларда ёпилади:

— Зарафшон кўчаси: “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисм;

— Истиқлол кўчаси: А. Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари орасидаги қисм;

— Буюк Турон кўчаси: Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисм.

Шунингдек, 2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида ҳам ҳаракат чекловлари жорий этилади:

— Тарас Шевченко кўчаси: Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача;

— Саййид Барака кўчаси: Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Шаҳар ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилиб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради ва ҳайдовчиларга ўз маршрутларини олдиндан режалаштиришни тавсия этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги йил тадбирлари олдидан Тошкентда ҳаракат тартиби ўзгаради: ҳайдовчилар диққатига!