Бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрами кенг нишонланади, деб айтди Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида сўзлаган нутқида.
"Таъкидлаш керакки, бугунги мажлисимизга вазир Аҳмедовнинг (Маданият ва спорт ишлари вазири Б. Аҳмедов демоқчи, таҳр.) тайёрлаб келган жонсиз ҳисоботини мен ўзим кўрдим. Ҳеч қандай танқидга чидамайди. Бу ҳисоботда на таҳлил, на аниқ таклиф бор. Айнан шунинг учун ҳам Аҳмедов, сизнинг маданиятни ривожлантиришдаги ишларингиз асосан юбилейларни ўтказиш билан чекланиб қоляпти. Сиз ҳам, ўринбосарларингиз ҳам вазиятни тубдан яхшилашга ҳаракат қилмаяпсиз.
Биз бу йил Наврўзни халқ сайли қиламиз. Ана шуни ҳамма билсин. Биз ҳозирдан тайёргарлик қилайлик. Бу йил одамлар билан мулоқот йили деб эълон қилдик. Наврўз — сайл бу. Шунинг учун мана ҳамма район ҳокимлари эшитсин — далаларда, боғларда сайл бўлади. Тошкенда ҳам мана шу 11та районимизда боғлар қуряпмиз, биз топшириқ бердик, сайлда қатнашамиз ҳаммамиз.
Одамлар эмин-эркин хоҳлаган боғига борсин, мазза қилсин", — деди Мирзиёев.
[media=https://youtu.be/2qmS_igkcv0] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди