date

2026 йилнинг энг “катта Қуёши” қачон кузатилади?

2026 йилнинг энг “катта Қуёши” қачон кузатилади?

2026 йилнинг 3 январь куни Ер Қуёшга йил давомидаги энг яқин масофага етиб боради. Бу пайт астрономияда перигелий деб аталади. Москва планетарийси маълумотларига кўра, айнан шу санада Қуёш бизга нисбатан энг яқин жойлашади ва шу сабабли у йил давомидаги энг катта кўринишга эга бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 3 январь куни Ер билан Қуёш ўртасидаги масофа 147 миллион 99 минг километр атрофида бўлади. Шунинг натижасида Қуёшнинг кўриниш диаметри 2026 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етиб, 32 бурчак дақиқаси ва 35 сонияни ташкил этади. Бу фарқ оддий кўз билан деярли сезилмаса-да, профессионал телескоплар ва фотосуратларда жуда аниқ кўринади.

Астрономлар, шунингдек, йилнинг иккинчи қисмида тескари ҳолат кузатилишини эслатиб ўтди. 2026 йил июль ойида Ер Қуёшдан энг узоқ нуқта — афелийга чиқади. Ана шу пайтда Қуёшнинг кўриниш ўлчами январ ойидагидан анча кичик бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2026 йилнинг энг “катта Қуёши” қачон кузатилади?