7 сентябрь куни Ўзбекистонда «қонли Ой» кузатилади

7 сентябрь куни Ўзбекистонда «қонли Ой» кузатилади

7 сентябрь куни сўнгги йиллардаги энг узоқ давом этадиган тўлиқ Ой тутилишларидан бири кузатилади. Ушбу астрономик ҳодисани Ўзбекистон ҳудудидан ҳам кўриш мумкин.

Тошкент вақти билан Ой Ер соясига соат 20:28 да кира бошлайди. Қисман тутилиш эса 21:27 да бошланади.

Ой тутилишининг тўлиқ босқичи соат 22:30 да бошланиб, 23:52 гача давом этади. Шу вақт оралиғида Ой тўлиқ Ер соясига кириб, қизғиш тусга эга бўлади. Тўлиқ босқич қарийб 1 соат 22 дақиқа давом этади.

Ой тутилиши вақтида унинг қизил ёки тўқ сариқ рангга кириши Ер атмосфераси орқали ўтган Қуёш нурларининг синиши билан боғлиқ. Шу сабабли бундай ҳодиса кўпинча «қонли Ой» деб аталади.

Тўлиқ тутилишдан кейин Ой аста-секин Ер соясидан чиқади. Қисман тутилиш 00:56 да, ҳодисанинг сўнгги босқичи эса 01:55 да якунланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар