21:45 / 16.02.2017
11 184

Президент ташкил этган янги департамент вазифалари нималардан иборат?

Президент ташкил этган янги департамент вазифалари нималардан иборат?

15 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб ёзади "Дийдоразиз".

Фармонга кўра тугатилаётган Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси (“Ўзавтойўл” ДАК) негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб унинг вазифаси қуйидагилардан иборат.

Автомобиль йўлларини бошқариш бўйича махсус ваколатларга эга бўлган давлат органи сифатида Давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш;
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;
замонавий транспорт оқими шароитида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, улардан транспортда фойдаланиш даражаси юқори бўлишини таъминлаш;
илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, сифат стандартларига риоя этилишини таъминлаш;
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш.

Фармонда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат олиб борадиган Давлат инспекциясини ташкил этиш назарда тутилган.

Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;
йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент ташкил этган янги департамент вазифалари нималардан иборат?