date

Ўзбекистон темирйўллар парки янгиланади ва янги йўловчи йўналишлари ишга туширилади

Ўзбекистон темирйўллар парки янгиланади ва янги йўловчи йўналишлари ишга туширилади

«Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти темирйўл паркини кенг кўламда модернизация қилишни режалаштирмоқда. Бу ташаббуслар Президент фармони лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, у «Маҳалла ривожи ва жамият фаровонлигини юксалтириш йили»даги устувор ислоҳотлар бўйича давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Режаларга кўра, юк ташиш йўналишидаги ҳаракатланувчи таркибни янгилаш учун 1 мингта янги юк вагони ишлаб чиқарилади. Йўловчи ташувларини модернизация қилиш мақсадида эса 50 та йўловчи вагони паркка қўшилади.

Локомотив хўжалигини кучайтириш доирасида 25 та дизел ва 25 та гибрид манёвp локомотивини харид қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, янги йўловчи маршрутлари ҳам йўлга қўйилади: Тошкент — Хива йўналишида юқори тезликдаги электропоездни ишга тушириш, Тошкент — Бекобод йўналишида эса замонавий электропоезд қатновини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар темирйўллар ўтказувчанлигини ошириш, йўловчилар учун сафар вақтини қисқартириш ҳамда юк ташиш самарадорлигини кучайтириш орқали мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон темирйўллар парки янгиланади ва янги йўловчи йўналишлари ишга туширилади