Ўзбек тили учун 41 та янги атама расман қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси хорижий тилдан кириб келган 41 та атама учун расмий ўзбекча муқобилларни тасдиқлади. Эндиликда ушбу атамалар давлат идоралари, расмий ҳужжатлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа соҳаларда ягона терминологияни шакллантириш мақсадида босқичма-босқич қўлланилади.
Комиссия маълумотига кўра, янги атамалар ўзбек тилининг имло ва услубий меъёрлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, расмий муомалада бир хил атамалардан фойдаланишга хизмат қилади.
Тасдиқланган янги атамалар:
1. Аккомпанемент — жўрнавоз,
2. Антракт — танаффус,
3. Арьерсцена — саҳнаорти,
4. АСКУЭ — ЭҲНАТ (Энергия ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизими),
5. Банкет — зиёфат,
6. Башмак — бошмоқ,
7. БГС — ДҚУ (доналаб қуритиш ускунаси),
8. БПЛА — УҲА (учувчисиз ҳаво аппарати),
9. Брекет — тишсим,
10. Бренд — хосном,
11. Вебинар — вебийиғин,
12. Датчик — сезгич,
13. Дедлайн — сўнгмуддат,
14. Декорация — саҳнабезак,
15. ДПО — МЙБ (майдалаш-ёниш бўлинмаси),
16. ЕЭС — ЕТ (ягона электр тизими)
17. Инвентаризация — хатлов,
18. Интерактив — интерфаол,
19. КВФ — АВФ (айланма вакуум фильтри),
20. Комментарий — изоҳ,
21. Миксер — қорғич,
22. ЛВФ — ТВФ (тасмали вакуум фильтри),
23. Палатка — чодир,
24. Негатив — салбий,
25. Пенопласт — пўкак,
26. Пеноблок — пўкак ғишт,
27. Полигон ТБО — ҚМЧ майдони (қаттиқ маиший чиқиндилар майдони),
28. Пробел — бўшлиқ,
29. Раковина — чаноқ,
30. Распродажа — арзонсотув,
31. Рубилник — узгич,
32. Симптом — белги, аломат,
33. СБ — БҚ (барабанли қуритгич),
34. Суфлёр — шивирчи,
35. Тренинг — машғулот,
36. Фитосанитария — фитоҳимоя,
37. Фрилансер — эркин ишчи,
38. Эможи — ҳисбелги,
39. Хештег — калитсўз,
40. Шпалер — токустун,
41. Хостел — қўноқуй.
Ушбу ўзгаришлар расмий ҳужжатлар ва давлат ташкилотларида атамалардан бир хил ва тўғри фойдаланишни таъминлашга қаратилган.






























Изоҳлар 0
…