Энди Ўзбекистонда 10 миндан ортиқ мактаб Canva платформасидан бепул фойдалана олади

Энди Ўзбекистонда 10 миндан ортиқ мактаб Canva платформасидан бепул фойдалана олади

Canva Ўзбекистон билан таълим соҳасига оид 20 млн долларлик грант келишувини имзолади.

Эндиликда мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ мактаб Canva for Education платформасидан 3 йил давомида бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Платформа дарслар учун турли визуал материаллар тайёрлаш, тақдимот ва дизайнлар яратиш, ўқувчиларнинг ижодий ишларини ташкил этишда қўлланилади.

Canva for Education асосан ўқитувчилар ва ўқувчиларга мўлжалланган. У орқали мактабларда замонавий рақамли контент тайёрлаш имконияти кенгаяди.

Келишув натижасида Ўзбекистондаги мактаблар таълим жараёнида Canva имкониятларидан тўловсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар