«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 15 июльдан бошланади

Ўзбекистонда 15 июльдан 2026 йилги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланади. Бу босқичда фуқаролар ўз ҳудудидаги инфратузилма, йўллар ва ижтимоий объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларини таклиф қилиши мумкин.
Лойиҳалар openbudget.uz портали орқали қабул қилинади. Анъанавий босқичда ғолиб чиққан ташаббуслар 1 сентябрь, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги куни эълон қилинади.
Иккинчи мавсум қуйидаги тартибда ўтказилади:
• Лойиҳаларни қабул қилиш: 15 июльдан 3 августгача
• Аризаларни саралаш: 4 августдан 18 августгача
• Тарғибот босқичи: 19 августдан 21 августгача
• Овоз бериш: 22 августдан 31 августгача
• Қўшимча ғолибларни эълон қилиш: 1 сентябрдан 10 сентябргача
Фуқаролар ўз маҳалласи ёки ҳудудида зарур деб ҳисоблаган муаммолар бўйича таклиф киритиши мумкин. Овоз бериш натижаларига кўра энг кўп қўллаб-қувватланган лойиҳалар молиялаштирилади.































Изоҳлар 0
…