Қамчиқда қор кучайди — дам олиш масканлари вақтинча фаолиятини тўхтатди

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши сабабли “Қор Ситй” ва “Қор Сарой” дам олиш масканлари вақтинча ёпилди. А-373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг 151 километрида қор кўчиш эҳтимоли юқори. Довонда ҳаракат чеклов остида эмас, бироқ ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик тавсия этилди. Масканлар об-ҳаво барқарорлашгач қайта очилиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабабли, Қамчиқ довонида жойлашган машҳур мавсумий дам олиш масканлари — “Qor Sity” ва “Qor Saroy” вақтинча ёпилди.
Айни пайтда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 151-километрида, яъни Қамчиқ довони атрофида интенсив қор ёғиши кузатилмоқда. Мутасадди ташкилотларнинг огоҳлантиришига кўра, ушбу ҳудудда қор кўчиш эҳтимоли юқори бўлгани сабабли, кўнгилочар масканлар меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фаолиятини тўхтатган.
Ҳозирда Қамчиқ довонида ҳаракат чеклов остида эмас, аммо йўл ҳаракати иштирокчиларига йўл шароитларига эҳтиёткорлик билан ёндашиш тавсия этилмоқда. Масканлар эса об-ҳаво барқарорлашгач қайта очилиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…