«Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган юк автомобили олиб чиқилди

24 июн куни соат 09:40 да А-373 автомобил йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида ДАФ русумли юк автомобили йўлдан чиқиб, хандаққа тушиб кетди. Ҳодиса «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳодиса ҳақида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган. Шундан сўнг ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган.
Махсус техникалар ёрдамида юк автомобили хандақдан чиқарилиб, хавфсиз ҳудудга олиб ўтилган.
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…