Бугун ходимлар учун иш вақти 1 соатга қисқартирилди

Ўзбекистон Меҳнат кодексига биноан, ишланмайдиган байрам кунларидан олдинги кунда барча ходимлар учун кундалик иш вақти бир соатга қисқартирилиши шарт. Эртанги 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун барча ташкилот ва муассасалардаги ходимлар бир соат эртароқ ишдан кетиш ҳуқуқига эга. Мутахассислар ушбу қоида барча ходимларга тааллуқли эканини билдириб, уларнинг ўз меҳнат ҳуқуқларидан хабардор бўлиши муҳимлигини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра, байрам арафасида иш куни қисқартирилади.
Қонунчиликда белгиланишича, ишланмайдиган байрам кунларидан олдин барча ходимлар учун иш вақти камида бир соатга камайтирилиши керак.
Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабли, бугун ишга чиққан ходимлар бир соат эртароқ ишдан кетиш ҳуқуқига эга.
Мазкур қоида барча ташкилот ва муассасалардаги ходимларга тааллуқли ҳисобланади. Мутахассислар ходимлар ўз меҳнат ҳуқуқларидан хабардор бўлиши муҳимлигини таъкидламоқда.































Изоҳлар 0
…