date

Ўзбекистонда 40 ёшдан кейин турмуш қурган аёллар сони қанча бўлди?

Ўзбекистонда 40 ёшдан кейин турмуш қурган аёллар сони қанча бўлди?

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари томонидан 42,3 мингта никоҳ расман қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, никоҳдан ўтган аёлларнинг асосий қисми 20–30 ёш тоифасига тўғри келган. Шу билан бирга, катта ёшда турмуш қураётган аёллар улуши ҳам сақланиб қолмоқда.

Статистикага кўра, 20 ёшгача бўлган келинлар сони 14 946 нафарни ташкил этган. Бу умумий никоҳларнинг 35,3 фоизига тенг экани айтилмоқда.

20–30 ёш оралиғида турмуш қурган аёллар сони эса 22 436 нафар бўлган. Мазкур кўрсаткич умумий никоҳларнинг 53 фоизини ташкил қилган. 31–40 ёшда никоҳдан ўтган аёллар сони 3 687 нафарга етган. 41 ёш ва ундан катта ёшда турмуш қурган аёллар эса 1 232 нафарни ташкил этган. Бу умумий никоҳларнинг 2,9 фоизига тенглиги қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промилле экани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 40 ёшдан кейин турмуш қурган аёллар сони қанча бўлди?