Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони рекорд даражага етди

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони рекорд даражага етди

Ўзбекистонда олий таълим олаётган катта ёшли талабалар сони сезиларли даражада ошган. 2025/2026 ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 53 483 нафарга етган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич 2010/2011 ўқув йилига нисбатан 52 867 нафарга кўп. Ўша даврда 40 ёшдан катта талабалар сони атиги 616 нафарни ташкил этган.

Сўнгги йилларда бу кўрсаткич айниқса тез суръатларда ўсган. Хусусан, 2022/2023 ўқув йилида 20 247 нафарни ташкил этган бўлса, 2023/2024 йилда 36 113 нафарга, 2024/2025 йилда 44 022 нафарга етган. 2025/2026 ўқув йилида эса 53 483 нафарни қайд этган.

Йиллар кесимида 40 ёшдан катта талабалар сони:

  • 2010/2011 — 616 нафар;

  • 2015/2016 — 170 нафар;

  • 2016/2017 — 174 нафар;

  • 2017/2018 — 2 142 нафар;

  • 2018/2019 — 7 004 нафар;

  • 2019/2020 — 9 751 нафар;

  • 2020/2021 — 10 110 нафар;

  • 2021/2022 — 10 531 нафар;

  • 2022/2023 — 20 247 нафар;

  • 2023/2024 — 36 113 нафар;

  • 2024/2025 — 44 022 нафар;

  • 2025/2026 — 53 483 нафар.

Oliy ta'limdagi 40 yoshdan katta talabalar sonining yillar bo'yicha statistik jadvali.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар