Ўқишни кўчиришда сертификатли талабаларга имтиёз берилади

Ўқишни кўчиришда сертификатли талабаларга имтиёз берилади

Ҳукумат қарорига кўра, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун янги тартиб жорий этилади.

Эндиликда миллий ёки халқаро сертификатларга эга талабалар имтиҳонларда табақалаштирилган ёки максимал балл олиши мумкин.

Аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали, махсус электрон платформа ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

Ҳужжатлар тўлиқ топширилмаса, нотўғри маълумот киритилса ёки белгиланган тўлов вақтида амалга оширилмаса, ариза рад этилиши мумкин.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар