Ўзбекистонда автобус йўл ҳақини ошириш бўйича янги таклиф билдирилди

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақини ошириш бўйича янги таклиф билдирилди
Қисқача

Ўзбекистонда жамоат транспортида йўл ҳақини иқтисодий жиҳатдан асосланган даражага етказиш таклифи илгари сурилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти маълумотига кўра, айни пайтда жамоат транспорти харажатларининг 65,1 фоизи давлат субсидиялари ҳисобидан қопланмоқда ва бу кўрсаткич 2024 йилда 1 триллион сўмни, 2025 йилда 1,2 триллион сўмни, 2026 йилда еса 1,385 триллион сўмга етган.

Ўзбекистонда жамоат транспортида йўл ҳақини иқтисодий жиҳатдан асосланган даражага етказиш таклифи илгари сурилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган мулоқот давомида маълум қилинди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, айни пайтда жамоат транспорти харажатларининг 65,1 фоизи давлат субсидиялари ҳисобидан қопланмоқда. Субсидиялар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда: 2024 йилда бу кўрсаткич 1 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 1,2 триллион сўмга, 2026 йилда эса 1,385 триллион сўмга етган.

Институт ҳисоб-китобларига кўра, брутто-шартномаларни молиялаштириш учун ҳар йили тахминан 1,9 триллион сўм талаб этилади. Ушбу маблағнинг 1,3 триллион сўми пойтахт Тошкентдаги жамоат транспорти тизими ҳисобига тўғри келади.

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақини ошириш бўйича янги таклиф билдирилди

Мутахассислар таъкидлашича, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар миқдори ошиб бораётганига қарамай, транспорт тизимининг самарадорлиги ва ажратилган маблағлар натижадорлигини баҳолаш механизми етарли даражада шаффоф эмас.

Шу муносабат билан йўловчилар сони кам бўлган йўналишларни қайта кўриб чиқиш, тарифларни иқтисодий жиҳатдан асосланган даражага мослаштириш, ҳудудларда жамоат транспорти тармоғини янада ривожлантириш, имтиёзли тоифадаги аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда ташувчиларга тўловларни хизмат сифати кўрсаткичлари (KPI) асосида амалга ошириш таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи бошида мазкур институт Ўзбекистонда 1 фоизлик солиқ кешбэки тизимини босқичма-босқич бекор қилиш ташаббуси билан ҳам чиққан эди.

Экспертлар фикрича, ушбу механизм дастлаб аҳолида фискал чек талаб қилиш маданиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган. Бироқ бу амалиёт кенг оммалашгач, уни молиявий рағбатлантиришга бўлган эҳтиёж аста-секин камайиб бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар