Энди 56,7 баллдан паст олган абитурентларга “супер-контракт” ҳам йўқ

Ўзбекистонда паст натижа тўплаган абитуриентларни катта миқдорда пул тўлаш эвазига давлат олийгоҳларига қабул қилишнинг аввалги тартиби тугатилди. Хусусан, тест синовларида 56,7 баллдан кам олганлар энди қўшимча контракт орқали талабаликка қабул қилинмайди.
Янги тизимда асосий мезон фақат тўлов миқдори эмас, абитуриентнинг камида 56,7 балл тўплагани ҳам ҳисобланади. Шу кўрсаткичдан юқори натижа олган, аммо қабул чегарасидан ўта олмаганлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт сақлаб қолинган.
Қабул балидан 4,05 баллгача ортда қолганлар учун контракт миқдори аниқ шкала бўйича 1,5 баравардан 3 бараваргача белгиланади. Фарқ 4,05 баллдан катта бўлса ҳам қўшимча қабул имконияти йўқолмайди: тўлов миқдорини олийгоҳ раҳбари белгилайди ва у базавий контрактнинг камида уч баравари бўлиши лозим. Демак, пуллик қўшимча қабул фақат тўрт баллгача етмаганлар билангина чекланмайди.































Изоҳлар 0
…