Беш соатлик йўл 2,5 соатга қисқаради! Тошкент – Самарқандни боғловчи янги пуллик автомагистраль қурилади

1 дақиқа ўқиш115
Беш соатлик йўл 2,5 соатга қисқаради! Тошкент – Самарқандни боғловчи янги пуллик автомагистраль қурилади

Тошкентдан Самарқандга автомобиль орқали бориш учун сарфланадиган вақт икки баробарга қисқариши мумкин. Ўрта Чирчиқ туманида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида икки шаҳарни боғловчи янги пуллик автомагистраль қурилиши бошлаб берилди. Йўл ишга тушгач, сафар вақти беш соатдан 2,5 соатга тушиши айтилди.

Янги трассанинг узунлиги 282 километр, умумий қиймати эса қарийб 2,2 миллиард доллар бўлади. Ҳар икки йўналишда учтадан ҳаракат тасмаси қурилади. Текис ҳудудларда рухсат этилган тезлик соатига 150 километргача етиши кўзда тутилган.

Автомагистраль оддий асфальт эмас, оғир ва тез ҳаракатланувчи транспорт қатновига мос монолит бетон билан қопланади. Йўл бўйлаб 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич, 60 та туннелли ўтиш жойи ҳамда сув ўтказиш иншоотлари қурилади.

Лойиҳа тугаллангач, йўлдан бир суткада 80 мингтагача машина ўтиши мумкин. Бир маромдаги ҳаракат ёқилғи ва техник харажатларни камайтириб, юк ташиш нархини 19–24 фоизга арзонлаштириши кутилмоқда. Йўл 2030 йилда очилиши режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?