Тошкентда Humo Arena номини олган кўп тармоқли муз комплекси 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилади, деб ёзади Sof.uz. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 майдаги қарорида сўз боради.
Ҳужжатга мувофиқ, Сингапурнинг Enter Engineering компанияси муз комплексини қуриш бўйича бош пудратчи этиб белгиланди. Жанубий Кореянинг Heerim Architects & Planners компанияси эса бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади.
Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида муз комплекси қурилиши февраль ойида бошланган эди, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 430 миллион доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади.
Маълумот учун, 14 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади.
Бинонинг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метр. Муз саройи 12,5 минг трибуналарга эга бўлиб, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган.
Мажмуа ҳудудида спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажер заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумовқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.
Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиш имконияти бор.
Enter Engineering гуруҳи тури мураккабликдаги саноат ва технологик объектларни қуришга ихтисослашган бўлиб, Россиянинг «Газпромбанк"и унинг акциядорларидан ҳисобланади, дейилади компания сайтида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди