Иззат Шукуров концертида йигит яхши кўрган қизига турмуш қуришни таклиф қилди (видео)

Иззат Шукуров концертида йигит яхши кўрган қизига турмуш қуришни таклиф қилди (видео)

Кеча, 10 октябрь куни Тошкентдаги Humo Arena'да Иззат Шукуровнинг концерти нафақат мусиқий чиқишлар, балки романтик лаҳзаларга ҳам бой бўлди. Концерт давомида йигитлардан бири хонанданинг қўшиғи остида севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди.

Видеоларда акс этганидек, йигит қўлида гулдаста билан қизнинг ёнига келади. У гулни тақдим этгач, қизга узук узатиб, турмуш қуришга розилик сўрайди. Қизнинг «ҳа» деган жавобидан сўнг йигит узукни унинг бармоғига тақади.

Ушбу романтик лаҳза атрофдаги томошабинларда илиқ таассурот қолдирди. Улар жуфтликни қарсаклар билан олқишлаб, бахт тилашди. Кўпчилик бу унутилмас дақиқаларни телефон камераларига муҳрлаб олди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога билдирилган изоҳларда ҳам фойдаланувчилар жуфтликни табриклаб, уларга бахтли ҳаёт ва мустаҳкам оила тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар