Ботир Қодировнинг “Ошиқман” таронаси илиқ кутиб олинди (видео)

Хонанда Ботир Қодиров мухлисларига янги таронасини тақдим этди. “Ошиқман” деб номланган янги қўшиқ 5 октябрь куни хонанданинг YouTube каналида намойиш этилди.
Тақдим этилганига бир кун ҳам бўлмасдан тарона қарийб 30 минг марта томоша қилинди. Қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, видео остида кўплаб ижобий фикрлар қолдирилмоқда.
Мухлислар янги таронага билдирган изоҳларида қўшиқ ва унинг ижросини юқори баҳолаган. “Ошиқман” таронаси қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини қозониб, хонанданинг янги ижодий ишига қизиқиш юқори эканини кўрсатди.
Хонанданинг янги таронаси сизга ёқдими? Агар қўшиқни 1 дан 10 баллгача баҳолаш имконияти бўлганида, унга неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…