Ўзбекистонда эртага ёмғир ёғади: қайси ҳудудларда кутилмоқда?

Ўзгидромет 12 октябрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳри ва вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 19–21 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 18–23 даражани ташкил этади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Кечаси ҳарорат 10–15 даража, кундузи эса 18–23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёғингарчилик кутилмоқда. Кечаси ҳаво 12–17 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 7–12 даража бўлади.
Республика бўйлаб шамол асосан шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Тошкент шаҳрида эса ғарбдан 3–8 м/с тезликда шамол бўлиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…