Автомобилни рўйхатдан ўтказиш нархи 6,4 млн сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм этиб белгиланади. Ушбу миқдордан келиб чиқиб, автомобильни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ асосий тўловлар ҳам ҳисобланади.
Оддий автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 3 009 600 сўм тўланади. Давлат рақами белгисини олиш нархи 3 080 000 сўмни, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси эса 308 000 сўмни ташкил этади.
Шу тариқа, автомобильни рўйхатдан ўтказишдаги ушбу учта асосий тўловнинг умумий қиймати 6 397 600 сўм бўлади.
Электромобиллар, мотоцикллар ва тиркамалар учун эса бошқа тарифлар қўлланади.































Изоҳлар 0
…