Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида иссиқлик рекордлари қайд этилди

30 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳавонинг максимал ҳарорати бўйича аввалги йилларда қайд этилган кўрсаткичлар такрорланди ва айрим жойларда янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Самарқанд шаҳрида ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиб, 1937 йилнинг 30 августида қайд этилган кўрсаткични такрорлади.
Сирдарё вилоятида максимал ҳарорат 38,1 даражани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилда мазкур санада қайд этилган натижага тенг бўлди.
Навоий шаҳрида эса ҳарорат 40,5 даражагача кўтарилди. Бу 2010 йил 30 августда қайд этилган 38 даражали кўрсаткичдан юқори бўлиб, сана учун янги рекорд қайд этилди.
Бухоро шаҳрида ҳам иссиқлик 39,3 даражага етди. Натижада 1945 йилда қайд этилган мазкур санадаги ҳарорат кўрсаткичи такрорланди.
Шу тариқа, 30 август куни Самарқанд, Сирдарё ва Бухорода аввалги йиллардаги ҳарорат кўрсаткичлари такрорланган бўлса, Навоийда эса аввалги рекорд янгиланди.






























Изоҳлар 0
…