01:19 / 02.08.2018
4 106

E-VISA статистикаси бўйича Хитой, АҚШ ва Британия етакчилик қилмоқда (жадвал)

E-VISA статистикаси бўйича Хитой, АҚШ ва Британия етакчилик қилмоқда (жадвал)
2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонга туристик мақсадларда кириш электрон визаларини сўраб мурожаат қилган хорижий мамлакатлар фуқаролари сони 2784 нафарни ташкил қилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бу ҳақида KUN.UZ'га хабар берди.

E-VISA.GOV.UZ сайтига мурожаат қилган хориж фуқароларининг 2297 нафари шу кунга қадар визани қўлга киритган, 487 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларни бекор қилиш ҳолатлари қайд қилинмаган.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича 41 мамлакат ичида Хитой (533), АҚШ (361) ва Буюк Британия (335) етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг чет эл фуқароларига берилган электрон визаларнинг ҳолати тўғрисида маълумот
Шунингдек, статистикага кўра, Ҳиндистон (264), Франция (184), Германия (138), Австралия (129), Польша (116), Испания (101), Италия (100) каби мамлакатлардан келаётган мурожаатлар ҳам талайгина.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » E-VISA статистикаси бўйича Хитой, АҚШ ва Британия етакчилик қилмоқда (жадвал)