
Тўрт нафар ўзбекистонлик ёш олимлар БМТ ҳузуридаги Ривожланаётган давлатлар фанлар халқаро Академияси (TWAS)нинг жорий йилдаги мукофотларига сазовор бўлдилар. Бу ҳақида «Правда Востока» газетасига асосланиб, “12news.uz” нашри хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, бу олимларнинг уч нафари фан кандидати, Фанлар Академиясининг бош илмий ходимлари ҳисобланишади.
Умумий ва ноорганик химия институти ходими Хайрулла Бобоқулов “Замонавий юқори самарали минерал ўғитлар ва агросаноатнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиққани учун” химия бўйича мукофотга сазовор бўлди.
Ядро физикаси институти ходими Аҳмаджон Абдужаббаров “Тортиш кучи назарияси соҳасидаги ютуқлари учун” физика бўйича мукофотни қўлга киритди.
Мирзо Улуғбек номидаги Астраномия институти вакили Юсуфжон Тиллаев “Майданак обсерваториясининг ўзига хос астроиқлимини замонавий технологиялар асосида батафсил тадқиқ қилгани ва шу мавзуда яқинда китоб чоп этгани” Астрономия соҳасидаги мукофотга учун сазовор бўлди.
Яқинда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган Иммунология институти лабораторияси бошлиғи Татьяна Хегайга эса биология бўйича мукофот топширилди.
Аввалроқ, Уммон пойтахти Маскатда бўлиб ўтган TWASнинг 25 умумий йиғилишида янги авлод ўзбек олимларининг машҳур вакилларидан бири, биология фанлари доктори, Фанлар Академияси, Қишлоқ ва сув хўжалаги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг Геномика ва биоинформатика маркази директори Иброҳим Абдураҳмонов ушбу ташкилотга аъзо қилиб қабул қилинган эди.
Иброҳим Абдураҳмонов 2010 йилда ушбу ташкилот томонидан пахта геномикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлари учун мукофотланган.
Манба: kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар