18:37 / 30.04.2019
4 362

Бойсунда янги газ-кимё комплекси барпо этилади (фото)

Бойсунда янги газ-кимё комплекси барпо этилади (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россия Федерациясига ташрифи асносида Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида қидирув ва ўзлаштириш ишларини амалга ошириш, газ-кимё мажмуаси қуриш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланган эди.

Умумий қиймати 5,27 миллиард АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. 2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 2 минг 200 иш ўрни яратилади.

Ҳозирги кунда газ конининг 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда, «Eriell» компанияси томонидан 7та баҳолаш қудуғи бурғиланмоқда. Объектда «Baker Hughes», «Halliburton» ва «Schlumberger» хорижий компаниялари мутахассислари ҳам меҳнат қилмоқда.

Бойсун туманида бошланган навбатдаги лойиҳа мамлакатнинг жанубий ҳудудини комплекс ривожлантириш, ёқилғи-энергетика, кимё, қурилиш саноати ва транспорт инфратузилмаси корхоналари қувватларини ошириш имконини беради.

Президентга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида эришиладиган натижалар ҳақидаги тақдимот намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев конда ўтказилаётган геология-қидирув жараёни, уни ўзлаштириш, ташқи инфратузилмаларни ва газни қайта ишлаш заводини қуришни жадаллаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шу ерда Сурхондарё вилоятида 900 мегаватли иссиқлик электр станцияси қуриш, вилоятда саноат соҳасини ривожлантириш, муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш, 2019-2020 йилларда Бойсун туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Сариосиё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотлари ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бойсунда янги газ-кимё комплекси барпо этилади (фото)