
Фото: «Iran.ru»
Эрон Ўзбекистонни Шимолий Африка мамлакатлари билан боғловчи транзит мамлакат бўлишга тайёр. Бу ҳақда Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Раҳмоний маълум қилди, деб ёзмоқда «Iran.ru».
Қайд этилишича, бу Ўзбекистонга Шимол—Жануб транспорт коридорининг денгиз, темирйўл ва автомобиль йўналишларини тақдим этиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Раҳмонийнинг маълум қилишича, Эрон Ўзбекистонга Шимолий Африка мамлакатларидан, шунингдек, Форс кўрфазининг жанубида жойлашган давлатлардан маҳсулотлар ташиш учун ҳеч қандай чекловларсиз транзит йўналиши яратиши мумкин.
Сиёсатчининг қайд этишича, Тошкент ва Теҳрон имтиёзли савдо тарифлари бўйича келишув имзолаши ва молиявий операцияларда миллий валютадан фойдаланиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.