Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланган.
Ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Қарорда назарда тутилган моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони 3 266 та этиб белгиланади ҳамда бунинг натижасида бўшаётган 913 та штат бирлиги Агентликка ўтказилади ҳамда Агентликнинг марказий аппаратида Давлат инспекциясидан ўтказилаётган штат бирликлари ҳисобидан 7 та штат бирлигидан иборат Моддий-техника базасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бошқармаси ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Бош давлат санитария врачларига карантин тадбирларини амалга ошириш даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, қарорга биноан, карантин тадбирларини амалга ошириш даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган:
- давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади;
- нодавлат тиббиёт муассасалари ходимларининг меҳнати учун тўловлар, зарур ҳолларда, давлат тиббиёт муассасаларидаги тегишли лавозим ва тоифадаги ходимлар учун белгиланган шартлар ва миқдорларда санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
- давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди