Тошкентдаги Humo Arena мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тантанали тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
«Ўтган йили пандемия туфайли Наврўз байрамини ҳар доимгидек катта тантана қилиб, кенг нишонлай олмаган эдик. Ўшанда бу ташвишли кунлар албатта ортда қолади, ҳали кўп тўй-томоша ва сайилларни халқимиз билан биргаликда ўтказамиз, деб эзгу ният қилган эдик. Бугун ана шу орзу ва интилишларимиз рўёбга чиқмоқда. Гўзал ва жонажон юртимизда яна шодиёналар, қувончли кунлар бошланмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари коронавирус ҳали тўла бартараф этилмаганини, унга қарши ҳаракатлар зое кетмаслиги учун пандемияга қарши курашишни бир лаҳза ҳам тўхтатмаслик, бепарволик ва беғамликка берилмаслик кераклигини таъкидлади.
«Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз. Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз», — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Бу йилги Наврўз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигида ўтмоқда. Президент Наврўз байрамини нишонлаётган барча халқларга, хорижий ҳамкорларга эзгу табрик ва саломларини йўллади.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Наврўз байрами билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Наврўз байрами билан бир-бирларини табриклаб, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларига фаровонлик тилаган эди. АҚШ президенти Жозеф Байден ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклаб, мактуб йўллаганди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда маҳаллаларда ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди