21:20 / 31.10.2017
10 253

Эрини ўлдирмоқчи бўлган келин 15 кишини заҳарлаб ўлдириб қўйди

Эрини ўлдирмоқчи бўлган келин 15 кишини заҳарлаб ўлдириб қўйди
Покистоннинг Музаффаргоҳ шаҳрида яшовчи ва ўз никоҳидан норози бўлган аёл ўз турмуш ўртоғини ўлдиришни мақсад қилиб, биргина эрини эмас, яна 14 кишини заҳарлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Воқеа аслида ўтган ҳафтада содир бўлганди, аммо бу ҳақда орадан бир неча кун ўтибгина ОАВларда эълон қилинди.

Панжоб штатида яшовчи 21 ёшли Осиё Биби бир ойча аввал мажбурлаб Амжад Лашарига узатилган эди. Жиноятга қўл урган келинчак аввалроқ бошқа йигитга кўнгил қўйган экан... Шу сабабдан бўлса керак никоҳдан сўнг Осиё турмуш ўртоғи ҳамда унинг қариндошлари билан тез-тез жанжаллашиб турган.

Маълумотларга қараганда, Осиё “хуштори” Шаҳид билан Амжадни ўлдириш режасини тузади. 21 ёшли ёш келинчак ўз турмуш ўртоғига аталган сут ичига каламуш заҳаридан қўшади.

Лекин вазият кутилмаганда бошқа тарзда тус олди...

Амжад Лашари сутни ичишни хоҳламагач, унинг онаси сутдан йогурт тайёрлашда фойдаланади.

Натижада бундан 5 кун аввал, 26 октябрь куни мазкур йогуртдан баҳраманд бўлган 27 киши заҳарланади. Уларнинг 15 нафари, хусусан келинчакнинг эри Амжад ҳам орадан бирмунча вақт ўтиб ҳаётдан кўз юмди.

Ҳозирда мазкур ҳодисага алоқадор деб гумон қилинган Осиё, унинг “хуштори” Шаҳид ва уларнинг Зарина исмли қариндоши қўлга олинган. Осиё ўзига қўйилган айбни рад этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрини ўлдирмоқчи бўлган келин 15 кишини заҳарлаб ўлдириб қўйди