23:30 / 28.12.2017
5 483

Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди

Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди
Жинси ишлаб чиқарувчи Steve Jobs фирмаси Американинг Apple компанияси устидан ғалаба қозонди.

2012 йилда ака-ука Винченцо ва Жакомо Барбатолар Apple ҳаммуассиси Стив Жобс номи билан савдо маркасини рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Ака-ука Барбатолар шу ном остида жинси ишлаб чиқара бошлашди.

Таъкидланишича, Apple италияликларни судга беришга шошилган. Бироқ бунга компания номи эмас, унинг логоси сабаб бўлган — тишланган олмага ўхшаш J ҳарфи.

Шунга қарамай, суд италияликларни ҳақ дея қарор чиқарди. Steve Jobs эса ўз ассортиментини янада кенгайтириш ниятида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди