Американинг Time журнали йилнинг энг нуфузли кишилари рейтингини тақдим этди. Журнал 100 нафар нуфузли кишини тоифалар бўйича тақсимлади — "Новаторлар", "Санъат арбоблари", "Етакчилар", "Кумирлар" ва "Титанлар".
"Етакчилар" орасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи америкалик актриса Меган Маркл, Франция президенти Эммануэль Макрон, ХХР раиси Си Цзиньпин, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Япония бош вазири Сидзо Абэ, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Аргентна президенти Маурисио Макри, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий, Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва, махсус прокурор Роберт Мюллер, Microsoft бош директори Сатья Наделла, Лондон мэри Содиқ Хон ва бошқалар номлари келтирилган.
Фото: Time.com
"Титанлар" рўйхатида дунёнинг биринчи ракеткаси швейцариялик Рожер Федерер, америкалик телебошловчи Опра Уинфри, Amazon онлайн-ретейлери асосчиси ва раҳбари миллиардер Жефф Безос, SpaceX эгаси ишбилармон Илон Маск ва бошқалар қайд этилган.
Фото: Time.com
"Новаторлар" тоифасида америкалик комик актриса Тиффани Хадиш, НАСАнинг аёл-астронавти Пегги Уитсон, жанубий африкалик комик Тревор Ной ва бошқалар номи келтирилган.
Фото: Time.com
"Санъат арбоблари" орасида журнал актриса Николь Кидман, актёр Хью Жекман, америкалик кинорежиссёр ва сценарийнавис Райан Куглер, канадалик қўшиқчи Шон Мендес ва бошқа санъат арбоблари номлари қайд этилган.
Фото: Time.com
"Кумирлар" — қўшиқчилар Женнифер Лопез, Рианна, Кеша, собиқ Cambridge Analytica ходими Кристофер Уайли, сингапурлик ёзувчи Кевин Кван, америкалик фигурали учиш устаси Адам Риппон ва бошқалар.
Фото: Time.com
Бундан аввалги рейтингларда Time Россия президенти Владимир Путинни ҳам мунтазам равишда рейтингларга қўшиб келган, бироқ бу йил журнал уни рўйхатга қўшмади.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди