00:53 / 28.06.2018
4 687

Путин ва Трампнинг учрашув вақти ва жойи ҳақида келишувга эришилди

Путин ва Трампнинг учрашув вақти ва жойи ҳақида келишувга эришилди
Москва ва Вашингтон Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашиши ҳақида келишувга эришди. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

«Мазкур масала томонларимиз ўртасида анчадан буён муҳокама қилинмоқда, у ёпиқ каналлар орқали муҳокама этилмоқда. Саммит ўтказиш, ҳатто уни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида келишувга эришилганлигини айтишим мумкин. Бу ҳақда америкалик ҳамкасбларимиз билан биргаликда эртага эълон қиламиз», — деди у журналистларга.

Ушаков, учрашув учинчи мамлакатда ўтишига аниқлик киритди.

24 июнь, якшанба куни Австриянинг Kronen Zeitung газетаси саммит ўтказиладиган эҳтимолий жой Вена бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди. Кейинроқ Politico нашри учрашув Хелсинкида ўтказилиши эҳтимоли ҳақида хабар берди.

Москва ва Вашингтон бу маълумотни ҳозирча изоҳламади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Трампнинг учрашув вақти ва жойи ҳақида келишувга эришилди