Ўзбекистонда ўзидан катта аёлга уйланган эркаклар сони 11 мингдан ошди

2025 йилда Ўзбекистонда 11 мингдан зиёд никоҳда келин куёвдан катта ёшда бўлган. Миллий статистика қўмитаси ушбу никоҳларнинг ҳудудлар бўйича тақсимотини ҳам эълон қилди.
Энг юқори натижа Тошкент шаҳрида кузатилган. Пойтахтда 1 809 нафар эркак ўзидан катта ёшдаги аёл билан никоҳдан ўтган.
Хоразмда бундай никоҳлар сони 1 066 тани ташкил этган. Қашқадарёда 995 та, Бухорода 979 та, Самарқандда эса 967 та ҳолат қайд қилинган.
Тошкент вилоятида 928 та, Сурхондарёда 850 та, Қорақалпоғистон Республикасида 772 та ва Фарғона вилоятида 715 та шундай никоҳ расмийлаштирилган. Наманганда бу кўрсаткич 509 та, Андижонда эса 486 та бўлган.
Рўйхатнинг энг қуйи қисмида Жиззах 373 та, Навоий 351 та ва Сирдарё 240 та никоҳ билан жой олган.































Изоҳлар 0
…