Тик токда жонли эфир пайтида сувли идишига боши билан кирган йигит қайтиб чиқолмай қолди

Туркияда ижтимоий тармоқ учун хавфли трюк намойиш қилган йигит билан боғлиқ оғир ҳодиса ҳақида маълумотлар тарқалди. У жонли эфир вақтида сув солинган катта идишга боши билан кирган.
Маълумотларга кўра, идишнинг ички қисми тор бўлгани сабаб йигит ўзини буриб, орқага чиқиш имконига эга бўлмаган. Натижада у сув ичида тиқилиб қолган.
Эфирни кузатаётганлар воқеани реал вақт режимида кўрган. Унга ёрдам беришга уринишлар бўлгани айтилмоқда, бироқ йигитнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмагани ҳақида хабарлар бор.
Шу билан бирга, ҳодиса ҳали расмий манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган. Йигит ким экани ва воқеа Туркиянинг қайси ҳудудида содир бўлгани ҳам очиқланмаган.
Бундай ҳолатлар ижтимоий тармоқ учун хавфли трюклар тайёрлашда эҳтиётсизлик қандай оғир оқибатга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади.































Изоҳлар 0
…