Қайнонасини итариб юборгани учун куёвга 10 сутка қамоқ жазоси берилди
1 дақиқа ўқиш232

Бухоро вилоятида оилавий келишмовчилик ортидан қайнонаси билан жанжаллашиб қолган куёв 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Аниқланишича, тортишув вақтида эркак қайнонасини итариб юборган. Шундан кейин аёл ҳолат юзасидан судга мурожаат қилган.
Иш судда кўриб чиқилиб, эркакнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди. Якунда унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Суд жараёнида куёв қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, қайнонасидан узр сўраган. У бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини ҳам айтган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…