17 июль куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида мамлакатнинг биринчи вице-президенти генерал Абдул Рашид Дўстумни қўллаб-қувватловчилар намойиши бўлиб ўтди. Намойиш қатнашчилари унинг мамлакатга қайтарилишини талаб қилишди, деб хабар берди «Афганистан.ру» порталига таяниб Kun.uz нашри.
Шу билан бирга фаоллар Фарёб вилояти туманларидан бирининг полиция бошлиғи ва Дўстумнинг яқин кишиси Низомуддин Қайсарийни ҳибсдан озод қилишга чақиришди. Қайсарий бундан икки ҳафта муқаддам ҳибсга олинган. Айрим маълумотларга қараганда, унга нисбатан 20та айблов бўйича жиноят иши қўзғатилган, аммо полиция бошлиғининг партиядошлари унинг ҳибсга олинишини Дўстумга нисбатан сиёсий босим сифатида баҳолашмоқда.
Намойишчилар ҳукуматнинг меъёрида фаолият олиб бориши ва парламент сайловлари ўтказиш учун биринчи вице-президентнинг мамлакатда бўлиши зарур эканлигини таъкидлашди.
Норозилик намойиши қатнашчилари Кобулни агар талаблари бажарилмаса намойишлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этиши, бундан ташқари, октябрга белгиланган овоз бериш жараёнларига қаршилик қилиниши ҳақида огоҳлантиришган.
«Биз ўзимизнинг мустақил ҳукуматимизни эълон қиламиз ва бошқа вилоятларда ҳам норозиликлар бошланади», – деган генерал Дўстумнинг қайтиши тарафдорларидан бири матбуот вакиллари билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дўстумни қўллаб-қувватлаётган фаоллар Фарёб сайлов қўмитаси ваколатхонасини ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур қилишган ва сайлов қоғозларини йўқ қилишганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади