13:18 / 13.08.2018
3 751

Эрдўған АҚШни огоҳлантирди

Эрдўған АҚШни огоҳлантирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг New York Times учун мақоласида огоҳлантиришича, АҚШ сиёсати Вашингтон янги иттифоқчилар излашга мажбур бўлиши билан боғлиқ ҳолатга олиб келиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

«Сўнгги йилларда бизнинг шериклигимиз турли қарама-қаршиликларга дуч келмоқда... Агар Америка Қўшма Штатлари Туркиянинг суверенитетини ҳурмат қилмаса ва мамлакатимизга таҳдид солаётган хавф-хатарни тушуниб етмаса, унда шерикчилик ҳам таҳдид остида қолади», - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ санкцияларига эътибор бермаслиги ва Эрондан газ сотиб олишда давом этиши ҳақида хабар берилганди.

Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Денмезнинг маълум қилишича, Туркия АҚШнинг санкцияларига қарамай, Эрон газини сотиб олишни давом эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған АҚШни огоҳлантирди