Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди?

1 дақиқа ўқиш806
Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди?
Энди ҳайдовчиларга махсус марказларда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини бериш билан бирга транспорт воситасидан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиши, унинг натижасидан келиб чиқиб, махсус экология стикерини бериш ҳам йўлга қўйилади.

Рўйхатга олиш - диагностика маркази деб номланадиган бундай объектларда ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш жараёни автоматлаштирилган тарзда, тезкор амалга оширилади.

Дастлаб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун келган транспорт воситалари кириш қисмидаги йўлаклар бўйлаб, тартибли ҳаракатланади.

Стационар камералар ҳар бир автомобилнинг давлат рақамини қайд этади ва ягона ахборот тизими билан таққослайди.
Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди?
Фото: Президент матбуот-хизмати
Қарздорлиги бўлган ёки тақиқ мавжуд бўлган транспорт воситалари алоҳида йўлак орқали маъмурий бинога йўналтирилади. Бошқа транспорт воситалари электрон навбатга бириктирилади ва кейинги блокка йўналтирилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими транспорт воситасининг агрегат ва кузов рақамларининг ҳужжатларга мослигини текширади ва электрон рўйхатга олади.

Диагностика маркази ходими транспорт воситасидан атроф-муҳитга чиқаётган зарарли моддалар миқдорини текширади. Ҳайдовчига тўловни амалга ошириш ҳақида SMS хабар юборилади.

Транспорт воситаси кейиги босқичга ўтиш учун кутиш майдонига йўналтирилади. Навбати етиб келгач, тайёр ҳужжатларни олиш учун махсус йўлакка йўналтирилади.
Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади. Бу қандай ишлайди?
Фото: Президент матбуот-хизмати
Сўнгра, экологик экспертиза натижасидан келиб чиқиб, ҳайдовчига қизил, сариқ ёки яшил стикер берилади. У автомобилнинг олд ойнасига ёпиштирилади. Қайд қилинишича, барча жараён тахминан 15 дақиқа вақт олади.

Келгусида жорий экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳарлар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилади. Бунда транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра (стикер рангига қараб) айрим экологик зоналарга кириши чекланади. Яъни яшил ҳудудларга фақат яшил стикерли машиналар киради ва ҳ.к.

Агар ҳайдовчилар ушбу тартибга амал қилмаса, автоматлаштирилган камералар орқали қоидабузарларга жарима ёзилади. Тушган маблағлар ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга сарфланади.

Таъкидланишича, келажакда республика бўйлаб 84 та рўйхатга олиш-диагностика маркази ҳамда 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини экологик диагностика ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан чоралар кўрилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?