21:02 / 22.02.2025
684

Chevrolet Cobalt етакчиликни Hyundai Tucson’га бой берди

Chevrolet Cobalt етакчиликни Hyundai Tucson’га бой берди

Hyundai Tucson 2025 йил январ ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобильга айланди, деб хабар беради Kolesa.kz. Ўтган ой давомида ушбу моделдан 1 452 дона сотилган.

Chevrolet Cobalt 1 113 дона сотилган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу модель Chevrolet бренди сотувларининг 93% қисмини ташкил этди.

Учинчи ўринда яна бир Hyundai модели – Elantra жой олди. Январ ойида ундан 571 дона харид қилинган.

Брендлар кесимида энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги қуйидагича:
Hyundai – 3 175 дона
Chevrolet – 1 189 дона
Kia – 980 дона

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг