
BYD ўзининг Fangchengbao бренди остидаги биринчи “маиший хардкор” гибрид внедорожниги — Titanium 3 моделини олдиндан буюртмага чиқарди, деб speedme.ru хабар берди. Уни апрель ойида сотувга чиқариш режалаштирилган, бошланғич нархи 139,8 минг юань (тақрибан 212 миллион сўм).
Ушбу янги модел Super 3 концепти асосида яратилган бўлиб, бешта версияда тақдим этилмоқда ва 501 кмгача масофани босиб ўта олади. У йўлтанламас услуб ва амалийликни бирлаштиради: 19 дюймли ғилдираклар, олдинги багажхона (151 л), ён томондан очиладиган орқа эшик ва 28 литрли қўшимча қути билан жиҳозланган.
Энг юқори тоифадаги версиясида дрон, оширилган клиренс ва дрифт режими мавжуд. Машина икки моторли: олдинги қисмида 110 кВт ва орқа қисмида 200 кВт қувватга эга. 100 км/соат тезликка 4,9 сонияда чиқади.
Салонда эса “сувда сузувчи” экран, тўлиқ ғилдирак ҳаракат тизими, “Худо кўзи” функцияси, холодильник, микрофон ва оқ-сиёҳ гаммадаги интерьер мавжуд. BYD Titanium 3 — Хитой бозорида 2025 йилнинг энг технологик гибрид внедорожникларидан бири ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар