date
views 205

Hongqi H6 Россияда тақдим этилди: куч, шинамлик ва интеллектуал технологик тандем

Hongqi H6 Россияда тақдим этилди: куч, шинамлик ва интеллектуал технологик тандем
Хитойнинг нуфузли автомобил бренди Hongqi Россия бозори учун янги авлод H6 премиум лифтбек модели нархлари ва конфигурацияларини эълон қилди. D-класс тоифасига мансуб ушбу замонавий ва технологик автомобиль нафақат ташқи кўриниши, балки муҳандислик ечимлари билан ҳам эътиборни ўзига тортади.

Истеъмолчилар учун икки хил комплектация таклиф этилади:

- Deluxe версияси — 3 890 000 рублдан
- Dynamic версияси — 4 090 000 рублдан

Hongqi Россиядаги ижрочи директори Иван Савелевнинг таъкидлашича:

“Hongqi H6 — бу фақат эстетика ёки техник имконият эмас. Бу ҳақиқий ҳайдовчи харизмаси, инновацион технологиялар ва экспрессив дизайннинг мукаммал уйғунлигидир. Биз ишонамизки, бу модел Россия автомобилистлари орасида алоҳида мақомга эга бўлади ва Hongqi брендининг премиум сегментдаги мавқеини мустаҳкамлайди.”

Техник хусусиятлар ва конструкция афзалликлари
  • Ўлчамлари: 4990 × 1876 × 1450 мм
  • Ғилдирак базаси: 2920 мм
  • Автомобиль оғирлиги: 1740 кг
  • Двигател: 2.0 литрли бензинли турбо мотор, 245 от кучи
  • Максимал айланиш моменти: 380 Нм (1800 айланиш/дақиқадан бошлаб)
  • Қувват узатиш тизими: 8 поғонали классик автоматик трансмиссия (момент конвертори билан)
  • 0-100 км/соат тезликка чиқиш: 7 сониядан кам
  • Аэродинамик қаршилик коэффициенти: 0.27 — ўз синфидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири

Шинам ва хавфсиз ҳаракат учун ақлли ечимлар

Мустақил тўхтатиб туриш тизими: олдинда McPherson, орқада кўп бўғинли конструкция.

Ҳайдовчи ёрдамчилари мажмуаси:
- Қатордан чиқишни олдин оладиган ёрдамчи;
- Олдинги тўқнашувдан ҳимоя;
- Мослашувчан круиз-назорат;
- “Кўр нуқта” мониторинги;
- Фавқулодда автоматик тормозлаш.

Автоматик тўхташ ва масофавий бошқарув

Ҳончи H6 автоматик тўхташ тизими билан жиҳозланган бўлиб, у параллел, перпендикуляр ва ҳатто диагонал автотураргоҳларга машинани мустақил жойлаштира олади.

Белгиларга эга ёки белгисиз автотураргоҳларни таниб олиш қобилияти ҳам мавжуд.

Смартфон иловаси орқали масофадан туриб машина турғазиш имконияти — интеллектуал авто бошқарувда янги босқич.

Hongqi H6 — бу наfaqat ҳаракатланиш воситаси, балки замонавий ҳаёт услубини акс эттирувчи, технологик ва эстетик жиҳатдан етук маҳсулот. Унинг дизайн, мотор, хавфсизлик ва интеллектуал бошқарув соҳаларидаги афзалликлари Россиядаги премиум авто бозорда ўз ўрнини топишига шубҳа қолдирмайди.

Hongqi — бу жаҳон даражасидаги сифат, эндиликда Россия йўлларида.

Манба: rozetked.me
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Hongqi H6 Россияда тақдим этилди: куч, шинамлик ва интеллектуал технологик тандем