date

Volvo нега 40 мингдан ортиқ электромобилини қайтариб олмоқда?

Volvo нега 40 мингдан ортиқ электромобилини қайтариб олмоқда?

Volvo Cars компанияси EX30 SUV русумидаги 40 323 та электромобилни техник носозлик сабабли қайтариб олмоқда, деб Reuters хабар берди. Қайд этилишича, қарор аккумулятор батареяларининг қизиб кетиши эҳтимоли билан боғлиқ.

Ишлаб чиқарувчи компания эҳтиёт қисмларни бепул алмаштириш ишларини бошлашидан аввал ушбу модель эгаларига батареяни 70 фоиздан ортиқ қувватламасликни тавсия қилган. Бу чора эҳтимолий хавфни камайтириш мақсадида қўлланмоқда.

Мутахассислар фикрича, оммавий чақириб олиш жараёни бренд имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, янги батареялар қиймати тахминан 195 млн долларга баҳоланмоқда, бу эса компания учун катта молиявий юк бўлиши айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Volvo нега 40 мингдан ортиқ электромобилини қайтариб олмоқда?

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари