Ўзбекистон автомобиль рақамларини олиш тартиби янгиланди

Ўзбекистонда автомобил рақамларини танлаш ва харид қилиш жараёни “АвтоРақам” мобил иловаси орқали амалга ошириладиган бўлди. Фойдаланувчилар иловада рақам комбинацияларини реал вақт режимида кузатиб, чиройли рақамларни танлаши мумкин, оддий давлат рақамлари эса “Рандом” тизими орқали тасодифий берилади. Янги тизим жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳам амал қилади, ауксион тизими ва оширилган ставкалар бекор қилинди.
Ўзбекистон автомобиль рақамларини бериш тартиби янгиланди: энди рақам танлаш ва харид қилиш жараёни “АвтоРақам” мобил иловаси орқали амалга оширилади. Фойдаланувчилар иловада рақам комбинацияларини реал вақт режимида кузатиб, ўзларига ёққан вариантни танлашлари мумкин. Айнан чиройли рақамлар ушбу иловада тақдим этилади.
Оддий давлат рақамлари эса “Рандом” — тасодифий танлаш тизими орқали берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон омили минималга туширилган, жараёнлар тўлиқ электрон дастурлар орқали бошқарилади.
Янги тизим жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳам рақам харид қилиш имконини яратади. Шу орқали рақам бериш жараёни шаффоф ва қулай бўлиб, илгари мавжуд бўлган аукцион тизими ва оширилган ставкалар бекор қилинган. Иловани App Store ёки Play Маркетдан юклаб олиш мумкин.































Изоҳлар 0
…