Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль модели маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш9.6K
Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль модели маълум бўлди

2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонда жами 64 221 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 6,9 минг донага ошган.

Ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш “Cobalt” русумига тўғри келмоқда. Мазкур моделдан 23 216 дона ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмнинг қарийб учдан бир қисмини эгаллаган ва бозордаги етакчилик мавқеини сақлаб қолган.

Кейинги ўринларда эса “Damas” (12 301 дона), “Tracker” (6 210 дона) ҳамда “Onix” (5 215 дона) моделлари қайд этилди. Бошқа сегментларда эса турли брендлар ўз улушига эга бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан камроқни ташкил этган.

Шунингдек, “КИА” русумида 4 039 дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, электромобиллар сегментида “BYD” 3 165 дона натижа кўрсатган. Бундан ташқари, “Haval” 2 405 дона, “Chery” эса 1 290 дона автомобиль ишлаб чиқаргани маълум қилинди.

Алоҳида қайд этилишича, махсус турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 6 380 донани ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?