Cobalt ва Damas учун янги бўлиб тўлаш шартлари эълон қилинди

Cobalt ва Damas учун янги бўлиб тўлаш шартлари эълон қилинди

UzAuto Motors 7 октябрдан бошлаб Chevrolet Cobalt ва Damas автомобилларини банк иштирокисиз, тўғридан-тўғри бўлиб тўлаш асосида сотишни йўлга қўйди.

Янги шартларга кўра, Cobalt харид қилишда бошланғич тўлов 50 фоизни ташкил этади. Қолган сумма 24 ой давомида бўлиб тўланади. Бунда ойлик тўлов 3 млн 252 минг сўмдан бошланади.

Damas учун эса бошланғич тўлов миқдори 30 фоиз этиб белгиланган. Автомобиль учун қолган тўлов 30 ой давомида амалга оширилади. Ойлик тўлов 2 млн 173 минг 640 сўмдан тўғри келади.

UzAuto Motors маълум қилишича, келтирилган ҳисоб-китоблар автомобилларнинг бошланғич комплектациялари асосида тайёрланган. Харидор танлайдиган комплектацияга қараб бошланғич ва ойлик тўловлар миқдори фарқ қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар